<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 // Сенга берилди имкон,
 Нега бундан тонасан? //
 // Сен учун тўкилди қон,
 Англамагайсан инсон! //

[V2]
 Нега севги оташи,
 Куйдирмагай қалбингни?
 // Нега иккилангайсан,
 Ўқи янги аҳдингни. //

[V3]
 Тилим ожиз, қалбим лол
 Таърифлашга номингни,
 // Яшолмадим бемалол,
 Ўқимай Каломингни //

[V4]
 Сенга лойиқ бўлишга
 Ҳаракат қилдим қанча
 Ҳузуринг висолидан,
 Узоқда юрдим анча.

[V5]
 Гоҳ йиқилдим, гоҳ турдим,
 Яна келдим ёнингга,
 Марҳамат қилгин Раббим
 // Юз бур гуноҳкорингга //

[V6]
 Борлиғим, Ҳақ ва Нажот
 Йўлимсан Қодир Эгам
 // Мудраган кўнгилларни
 Ёритгин йўлинг билан //</lyrics>
<title>Сенга берилди имкон</title>
</song>